АҚШ вакили грузин ва абхазларни яраштирмоқчи

АҚШ давлат котиби ўринбосари Метью Бриза айирмачи Абхазиядаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Грузияга сафар қилди.

Маълум бўлишича, АҚШ расмийси Германиянинг Грузиядаги элчиси Патриция Флор билан бирга Абхазияга боришни режалаштирган.

Мэтью Бризанинг таъкидича, бу учрашувлар чоғида у Грузия ва Абхазия раҳбариятини кейинги ҳафтада АҚШ, Россия ва ЕИ расмийлари иштирокдаги тинчлик музокараларида қатнашишга кўндиришга уринади.

Ўтган ҳафтада Абхазия раҳбарияти Германиянинг минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга оид тинчлик режасини рад этган қилган эди.