Райс жангарилар фаоллашаётганидан хавотирда

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Покистон ҳукуматини ўз ҳудудидан Афғонистонга ўтаётган жангарилар ҳужуми олдини олишга чақирди.

Австралияда журналистлар билан учрашган К.Райс сўнгги пайтда Афғонистонда Покистондан ўтаётган жангариларнинг фаоллашгани кузатилаётганини билдирди.

“Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларидаги вазият мушкул эканини тушунамиз, бироқ жангариларнинг чегарадан ўтиб, бу ҳудудларда тўпланиб, ҳужум қилишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу ерда анчагина ишлар амалга оширилиши лозим”,- деди Кондолиза Райс.

Бундан бироз аввал Покистон ҳукумати жангариларнинг ўз ҳудудидан туриб бошқа давлатларга ҳужум қилишига йўл қўймаслигини маълум қилган эди.