Райс Хитойни сиёсий рақибларга сабрли бўлишга чақирди

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Янги Зеландияга сафари чоғида Хитой ҳукумати Олимпиада хавфсизлигини таъминлашни баҳона қилиб, сиёсий рақибларини йўқ қилмаслиги кераклигини айтди.

Кондолиза Райс Хитой ҳукумати нафақат Олимпиада ўйинларини дабдабали ўтказа олиши, балки ўз сиёсий рақибларига нисбатан очиқ ва сабр-тоқатли бўла олишини ҳам кўрсатиши кераклигини таъкидлади.