“Толибон” Хўстда 70га яқин жангарисидан айрилди

Афғонистондаги Хўст вилояти ҳокимининг билдиришича, НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида “Толибон” ҳаракатининг 70га яқин жангариси ўлдирилган.

Хабарларга кўра, эрта тонгда жангарилар вилоятнинг Спера туманида полиция ходимларига ҳужум қилиб, икки нафарини ўлдирган. Қуршовда қолган полиция ходимлари эса халқаро кучларга мурожаат қилиб, улардан ёрдам сўраган.