Германиянинг “Lufthansa” авиакомпанияси ходимлари иш ташлади

Компания ходимлари ойлик маошлари оширилишини талаб қилмоқда.

Расмийларнинг билдиришича, ҳозир компания самолётлари иш жадвали бўйича барча парвозларни амалга оширмоқда. Аммо кузатувчилар тахминича, бир-икки кундан сўнг иш ташлаш туфайли парвозлар ҳам тўхталиши мумкин.

Маълум бўлишича, компания раҳбарияти ойлик маошни 21 ой ичида 6,7 фоиз оширишга розилик берган, бироқ ходимлар ойликни 10 фоиз оширишни талаб қилмоқда.