Зиёратгоҳда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бағдод шимолидаги Кадҳимия зиёратгоҳи атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Хабарларга кўра, VIII асрда яшаган имом Мусо ал-Кадҳим хотирасига бағишланган диний маросимда қатнашиш учун бу ерга ўн минглаб ироқлик шиа зиёратчиси тўпланган.

Душанба куни зиёратгоҳ яқинида худкуш аёллар томонидан содир этилган портлашда камида 25 киши нобуд бўлган эди.