Савдо бўйича музокаралар натижасиз якунланди

Глобал савдони либераллаштириш юзасидан Женевада ўтказилган тўққиз кунлик музокаралар натижасиз якунланди.

Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Паскаль Лами маълум қилди.

Хабарларга кўра, музокараларда иштирок этган АҚШ ва Ҳиндистон вакиллари қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига нарх белгилаш борасида бир тўхтамга кела олмаган. Глобал савдони либераллаштириш борасидаги музокаралар эса 2001 йилдан буён давом эттирилиб келмоқда. Жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлари ўртасида мавжуд келишмовчилик туфайли бу музокараларда бирор натижага эришилгани йўқ.