Караджич устидан биринчи суд мажлиси бошланди

Босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Радован Караджич устидан Гаага трибуналининг биринчи мажлиси бошланади.

Уруш жиноятларида айбланаётган Радован Караджич 30 июль куни Сербиядан Гаагага келтирилган эди.

Суд жараёнида Р.Караджичга 1990 йиллар бошида Босния уруши даврида инсониятга қарши жиноятлар содир этиш айблови эълон қилиниши кутилмоқда.

Р.Караджич ўзига қўйилаётган айбловлар хусусида 30 кун ичида даъво аризаси топшириши мумкин. Суд чоғида Р.Караджич адвокат хизматидан воз кечиб, ўзини ўзи ҳимоя қилишини билдирди.