Прокурор ишчиларни ишлатгани учун амалидан ажралди

Қозоғистонлик амалдор ўзбекистонлик меҳнат мухожирларини ноқонуний ишлатгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

“Ходимларимиз ўтказган текширув натижасида, Ғарбий Қозоғистоннинг Таскалин тумани прокурори Рустам Жақсилиқ ўз дала ҳовлисида 2 ўзбек меҳнат мухожирини ишлатаётгани маълум бўлди”,- деди вилоят прокурори Ғалимжон Тўғизбоев.

Мамлакат бош прокурори туман прокурорини ўз лавозимини суиистеъмол қилгани учун ишдан четлаштирилган.