Афғонистондаги портлашларда НАТОнинг беш аскари нобуд бўлди

Хабарларга кўра, халқаро кучлар карвони мамлакатнинг Кунар ва Хўст вилоятларида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Шунингдек, куни-кеча тунда “Толибон” жангариларнинг полиция қўриқчи хизматига ҳужум қилиши оқибатида камида беш полициячи нобуд бўлган.

1 август куни Афғонистондаги юздан зиёд маҳаллий ва халқаро кўмак ташкилотини бирлаштирган Афғонистонга ёрдам кўрсатиш уюшмаси жорий йил август ойига қадар мамлакатдаги зўравонликлар кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоиз кўпайганини маълум қилган эди.