Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари учрашади

Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингх покистонлик ҳамкасби Юсуф Ризо Ғилоний билан музокара ўтказади.

Бу учрашув Шри-Ланкада иш бошлаган Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлиги уюшмаси саммити доирасида бўлиб ўтади. Бош вазирларнинг учрашуви Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари совуқлашган пайтга тўғри келди. Расмий Деҳли Покистон хавфсизлик кучларини Афғонистон пойтахтидаги ўз элчихонасига қилинган хуружга алоқадорликда айблаб келмоқда. Расмий Исломобод бу айбловларни инкор қилаётир.