Мехикода йирик халқаро анжуман иш бошлади

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида 22 мингга яқин олим, сиёсатчи ва оддий одамларнинг норозилик намойишлари остида ОИТСга қарши халқаро анжуман иш бошлади.

Ҳар икки йилда бир бор ўтказиладиган йиғилиш 8 августга қадар давом этади. Учрашув бошланишидан аввал минглаб ҳуқуқ фаоллари ОИТВга чалинган кишиларнинг дискриминация қилинишига қарши шаҳар маркази бўйлаб кўча юриши ўтказди.

ОИТСга чалинган беморлар ўлими 2007 йилда сезиларли даражада камайди ва бунга орттирилган иммун тақчиллиги вируси олдини олувчи дори-дармонларнинг кенг кўламда тарқалиши эвазига эришилгани қайд этилмоқда.