Жанубий Қозоғистонда газ нархи ошди

10 августдан эътиборан Жанубий Қозоғистонда фойдаланувчилар учун бир куб метр газ нархи 17 фоиз ошиши маълум бўлди.

Бундан аввал газга 7 танга атрофида тўлаган жанубий қозоғистонликлар эндиликда 9 тангадан ошиқроқ тўлайди.

Расмийлар газнинг навбатдаги қимматлашиши Ўзбекистондан олинаётган газ нархи кўтарилганида эканини билдирди.