Россия Грузияни номутаносиб куч ишлатишда айблади

Россия Грузияни айирмачи Жанубий Осетия ҳудудида номутаносиб куч ишлатишда айблади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳудудда юзага келган бўҳрон ҳарбий низога айланиб кетиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ўтган ҳафтада айирмачи Осетия ҳудудида рўй берган отишмаларда олти киши нобуд бўлган эди. Жанубий Осетия расмийлари мингдан зиёд вояга етмаган бола хавфсиз жойга эвакуация қилинганини маълум қилди.

Расмий Тбилиси эса Россияни Жанубий Осетия айирмачиларини қўллаб-қувватлашда айбламоқда.