Жанглар Свот тозалангунча давом этади

Покистон қўшинлари қўмондонлиги бир ҳафта давомида Свот водийсида ўтказилган амалиётларда жами 136 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Расмийлар таъкидича, бу амалиётларда “Толибон” ҳаракатининг 94 жангариси йўқ қилинган. Ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасидаги йўқотиш эса 42 кишини ташкил этган.

Покистон ҳарбийлари Свот водийси жангарилардан тозаланмагунча бу амалиётлар давом эттирилишини маълум қилди.