17 жангари ўлдирилди

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Ҳилманд вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиёт оқибатида 17 жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Вазирликнинг билдиришияв, халқаро кучлар ҳам иштирок этган бу амалиётларда катта миқдордаги қурол-аслаҳа ва наркотик моддалар мусодара қилинган.

Шунингдек, АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ғазна вилоятида бир нечта жангари йўқ қилингани ва қидирувда бўлган бир жангари ҳибсга олинганини маълум қилди.

Жангариларнинг ҳам ушбу вилоятда полициянинг тўрт ходимини ўлдириб кетгани айтилмоқда.