Етакчи давлатлар телефон орқали анжуман ўтказади

АҚШ Давлат департаменти жаҳоннинг етакчи давлатлари 6 август куни Эрон ядровий дастури масаласида телефон орқали анжуман ўтказишини маълум қилди.

Давлат департаменти матбуот котиби Гонсало Галлегос: “Агар расмий Теҳрон уранни бойитиш дастурини тўхтатиш борасида дунёнинг ривожланган 6 давлати томонидан берилган таклифларга жавоб қайтармаса, биз қўшимча чоралар қўллашга мажбур бўламиз”,- деди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмий Теҳрон уранни бойитиш ишларидан воз кечгудек бўлса, бу мамлакатга қарши қўшимча жазо чоралари қўлламасликни таклиф қилган эди.

Бундан бироз аввал Эрон Ғарб давлатлари таклифига жавоб қайтаргани тўғрисида хабар тарқатилганди.