Жанубий Осетияда вазият кескинлигича қолмоқда

Жанубий Осетия вакилларининг билдиришича, тунда айирмачи республика ҳудудидаги милиция постлари Грузия томонидан ўққа тутилган.

Грузия Ички ишлар вазирлиги эса айирмачиларни Грузия назорати остидаги қишлоқларни ўққа тутганликда айбламоқда. Рўй берган отишмаларда ҳеч кимга тан жароҳати етмаган, бироқ турар жой бинолари вайрон бўлган.

Россиялик дипломатлардан бири агар Жанубий Осетияда жиддий низо келиб чиқадиган бўлса, расмий Москва у ерда истиқомат қилувчи ўз фуқароларини ҳимояга тайёр эканини маълум қилди.