Олмаота-Тошкент автотрассасида автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, Чимкент-Олмаота йўналиши бўйича кетаётган “Сетра” русумли автобус ҳайдовчиси трассанинг Жамбил вилоятидаги Қўрдой тумани ҳудудида ёмғир вақтида бошқарувни йўқотган. Натижада 54 йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетган.

Йўловчилар орасида бўлган бир яшар гўдак оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани, ҳалокат оқибатида шикастланган ўзбекистонлик 2 фуқаронинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.