Шифокорлар қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қирғизистон суди мамлакат жанубида ёш болаларга ОИТВ юқтиришда айбдор топилган тўққиз шифокорга қамоқ жазоси тайинлади.

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, суд ҳукмига биноан шифокорлар уч йилдан беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилган ҳамда уларга ўн минг доллар жарима солинган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидича, ОИТВ болаларга қон қуйиш ва алмаштириш муолажалари орқали юқтирилган.