Эронга қарши янги санкциялар режалаштирилмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия манфаатли иқтисодий ҳамкорлик таклифига суст жавоб қайтарган Эронга қарши янги жазо чоралари қўллашни режалаштирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Гонсало Галлегоснинг таъкидича, мазкур мамлакатлар вакиллари телефон орқали анжуман ўтказиб, расмий Теҳронга қарши қўшимча санкциялар қўллаш резолюцияси борасида муҳокамани бошлаб юборган.

АҚШ расмийси бундай вазиятда янги жазо чораларини қўллашдан бошқа ечим йўқлигини билдирмоқда.