Мавританияда давлат тўнтариши содир этилди

У ердан келаётган хабарларга кўра, мамлакат президенти ва бош вазир ҳибсга олинган.

Гувоҳларнинг билдиришича, пойтахт Нуакшот кўчаларига қўшимча ҳарбийлар сафарбар қилиниб, маҳаллий телевидение ва радиоларнинг барчаси ёпиб қўйилган.

Бундан икки йил аввал ҳам Африканинг бу давлатида ҳарбий тўнтариш содир этилган эди.