Таниқли рус ёзувчиси Александр Солженицин дафн этилди

Москвадаги Донской монастирида ўтказилган дафн маросимида Россия президенти Дмитрий Медведев ҳам иштирок этди.

Машҳур ёзувчи билан видолашув маросими Москвадаги Фанлар академияси биносида бўлиб ўтди ва унда минглаб россиялик иштирок этди.

Совет даври меҳнат лагерларидаги ҳаётни ёритган ва умрининг қарийб 20 йилини ватанидан йироқда ўтказган А.Солженицин душанба куни 89 ёшида вафот этган эди.