Жанубий Қозоғистондан 56 нафар хорижлик депортация қилинади

Жанубий Қозоғистон миграция полицияси ходимлари ўтказган рейд натижасида мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда ишлаб, яшаб юрган 391 хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шулар қаторда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг 48 ҳамда узоқ хорижлик 8 фуқаро мамлакат миграция қонунчилигини бузгани учун Қозоғистондан депортация қилиниши кутилмоқда.