Олли Хойнонен Эронга сафар қилди

Хабарларга кўра, Атом энергияси халқаро агентлиги расмийси Теҳронда Эрон ядровий дастури музокарачиси ва бошқа расмийлар билан музокаралар ўтказди. Бироқ бу учрашувларда муҳокама этилган масалаларга оид маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмади.

Куни-кеча АҚШ ҳамда Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германиянинг манфаатли иқтисодий ҳамкорлик таклифига суст жавоб қайтарган Эронга қарши янги жазо чоралари қўллаш борасида келишиб олганини маълум қилган эди. Бироқ Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Эронга қўшимча санкциялар қўллаш борасида ҳеч қандай келишувга эришилмаганини билдирди.