Гейтс афғон аскарлари сони оширилишини қўллайди

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтснинг Афғонистон миллий армияси аскарлари сонини оширишга оид режани қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

“The New York Times” нашрининг ёзишича, ҳарбийлар сонини 50 мингдан 120 минг кишига ошириш режалаштирилмоқда ҳамда уни амалга ошириш учун беш йил ичида 20 миллиард доллар сарфланади.

Расмий Вашингтон бу режани амалга ошириш учун НАТОдаги ҳамкорларидан ҳам ёрдам сўраши мумкин.

Хабарларга кўра, Афғонистон миллий армияси аскарлари сонини оширишни расмий Кобул таклиф қилган.