ЕИнинг Эронга қарши янги санкциялари кучга кирди

ЕИ ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги санкцияларни кучга киритди.

Бу борада эълон қилинган баёнотда айтилишича, ЕИга аъзо барча 27 давлат Эрон раҳбариятига молиявий ёрдам кўрсатишдан воз кечиши лозим. Шунингдек, ЕИ давлатлари ўзининг сув ва ҳаво ҳудудлари орқали Эрон миллий компаниялари томонидан ташилаётган юкларда текшириш ўтказиши ҳам мумкин. Бундай текширувлардан мақсад Теҳрон ядровий дастурида қўллаши мумкин бўлган маҳсулотлар Эронга юборилиши олдини олишдан иборат.

Бундан икки кун аввал БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия манфаатли иқтисодий ҳамкорлик таклифига суст жавоб қайтарган Эронга қарши янги жазо чоралари қўллаш борасида келишиб олган эди.