Пекинда Ёзги Олимпиада ўйинлари очилди

Очилиш маросимида Хитой раҳбариятидан ташқари 80дан зиёд давлат етакчилари, жумладан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Бу маросимга бағишланган теартлаштирилган чиқишларда ўн мингдан зиёд актёр қатнашди.

24 августгача давом этадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари соврини учун 200дан зиёд давлатдан келган 10500 спортчи ўзаро кураш олиб боради.
Ҳиндистонда истиқомат қилувчи тибетлик қочқинлар эса норозилик тариқасида Деҳлида “Мустамлака Олимпиада ўйинлари” ўтказди.

Хабарларга кўра, бу тадбирда Тибет, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ва мўғулистонлик спортчилар иштирок этган.