Ўзбекистон илк медалга сазовор бўлди

Пекиндаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров бронза медалига сазовар бўлиб, ўз мамлакатига илк медални тақдим этди.

Биринчи баҳсда чехиялик спортчини мағлуб этган Р.Собиров медал учун баҳсда франциялик дзюдочига қарши татамига чиқиб, ундан устун келди.

Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шаънини элликдан ортиқ спортчи ҳимоя қилмоқда.