Путин Медведев билан учрашди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осетияда рўй берган тўқнашувларда икки мингдан зиёд фуқаро нобуд бўлганини маълум қилди.

Расмийларнинг билдиришича, ўлганларнинг аксари Россия фуқаролигига эга бўлган жанубий осетияликлардир.

Мазкур минтақага сафар қилган Россия бош вазири Владимир Путин эса Москвада президент Дмитрий Медведев билан учрашди.

“Фуқаролар, жумладан, аёллар, қариялар ва ёш болалар оғир вазиятга тушиб қолган. Улар кўп нарсаларга гувоҳ бўлди. Уларнинг гапларидан келиб чиққан ҳолда шуни алоҳида таъкидламоқчиман - бундай ҳарбий ҳаракатларни изоҳлаб бўлмайди. Фикримча, булар Осетия фуқароларига қарши геноцид элементларидир”,- деди Владимир Путин.