Ўзбекистон билан келишув йўқ

Қозоғистон энергетиклари Қирғизистондан электр энергияси сотиб олиш бўйича қўшни мамлакат расмийлари билан келишиб олди, аммо Ўзбекистон билан бундай келишувга ҳали эришилгани йўқ.

“Қозоғистон Тўқтағул сув омборида юзага келган инқирозли вазиятни инобатга олган ҳолда Қирғизистондан 4,5 центдан 400 млн. кВт/соат электр энергияси сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади”, - деди Пўлат Иминов.

Унинг айтишича, қирғизистонлик расмийлар нархнинг нисбатан юқорироқ эканини Бишкек иссиқлик тармоғини ёқилғи билан таъминлаш эҳтиёжи билан изоҳлаган.

Айни пайтда Эминов Қирғизистон Ўзбекистон билан бундай шартномани ҳали имзоламаганини қайд этди. Қозоғистонлик расмий бунга Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари ўртасидаги тўрт томонлама шартномани имзоламаганини сабаб сифатида келтирди.