Пешаворда портлаш юз берди

Покистоннинг Пешавор шаҳрида содир этилган портлашда 13 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, Покистон ҳаво кучларига тегишли автобус шаҳардаги ҳарбий база яқинида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Покистон хавфсизлик кучларин айнан шу минтақада “Толибон” жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказаётир.