Жанубий Осетия масаласида маслаҳатлашувлар ўтказилди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 11-12 август кунлари МДҲга аъзо давлатлар элчилари билан Жанубий Осетиядаги вазият юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида Жанубий Осетиядаги зиддиятни дипломатик йўллар билан бартараф қилиш бўйича Қирғизистон позицияси баён қилинди.

“Биринчи навбатда, бу тўқнашув ҳудудидан қуролли кучларни олиб чиқиш ва куч ишлатмаслик ҳақида битим имзолаш йўли билан ҳал қилиниши керак, дея маълум қилди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

МДҲга аъзо мамлакатлар элчихоналари раҳбарлари зиддиятни бартараф қилиш ва вазиятни тинч ўзанга қайтариш бўйича биргаликдаги фаолиятни кучайтириш зарур, деган фикрга қўшилди.