Қочқинлар сони ўн минглар билан ўлчанади

БМТ қочқинлар идораси Грузиядаги можаро туфайли юз мингга яқин фуқаро турар жойини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.

БМТ вакилларининг билдиришича, бу рақамлар Россия ва Грузия томонларидан олинган маълумотлар асосида аниқланган.

Маълум бўлишича, 30 мингга яқин осетиялик Россиянинг Шимолий Осетия республикасига қочиб ўтган бўлса, 12 минг фуқаро Жанубий Осетиянинг ўзида бошпана топишга мажбур бўлган. Бундан ташқари, 56 минг киши Грузиянинг Гори шаҳридан хавфсиз жойга кўчирилгани ҳам айтилмоқда.

Хабарларга кўра, БМТ қочқинларга ёрдам сифатида икки миллион доллар ажратган.