Россия Ўзбекистон ва Қирғизистонга ёрдам ажратади

Россия ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштиришга 5 миллион рубл ажратишга қарор қилди.

МДҲ Мудофаа вазирликлари ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг Душанбеда бўлиб утган 29-йиғилишида шундай қарорга келинди.

Қўмита йиғилишида Россия яқин йилларда МДҲнинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштиришга 21,5 миллион рубл ажратишини эълон қилди.

“Ховар” ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистондаги П-18 радиолокация станциясини таъмирлаш учун тўрт миллион рубл, Ўзбекистонга эса бир миллион 300 минг рубл ажратилди.