Райс Россияни яккалантиришдан огоҳлантирди

Франция президенти Николя Саркози билан учрашган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Грузия атрофидаги бўҳронни тугатиш фурсати келганини маълум қилди.

Франция президенти сешанба куни Россия ва Грузия ўртасида эришилган тинчлик сулҳига воситачилик қилган эди.

Бу ердан АҚШ давлат котиби Тбилисига сафар қилиб Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашади.

Сафар олдидан Вашингтонда чиқиш қилган Кондолиза Райс агар Россия эришилган келишувга риоя қилмаса, халқаро майдонда яккалатиб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.