Туркия жангариларни бомбардимон қилди

Туркия самолётлари Ироқнинг шимолий ҳудудида курд жангарилари яширингани тахмин қилинган жойларни бомбардимон қилди.

Туркия ҳарбийлари баёнотида Ироқнинг Авасин-Басян минтақасидаги ғорларга ҳаводан ҳужум қилингани билдирилган. Бу минтақа Туркия ҳудудида қўпорувчилик ишларини амалга ошираётган Курдистон ишчилар партиясининг кўп сонли жангариларига база вазифасини ўтаётгани айтиб келинаётган эди.