Карбалода диний маросим ўтказилди

Ироқнинг Карбало шаҳрида уч миллиондан ортиқ шиа зиёратчилари 8-асрда туғилган Имом Маҳдийнинг туғилган куни – анъанавий Шаъбония диний байрамини нишонлади.

Маросим хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда ўтди. Зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш тадбирига 40 мингдан зиёд аскар ва полиция ходимлари жалб этилганига қарамай, пайшанба куни жангарилар уюштирган бир неча ҳужумда камида 36 киши нобуд бўлди.