Қандаҳорда полиция ходимлари бомбага учради

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида полициянинг ўн ходими ҳалок бўлди.

Полиция идораси бошлиғининг айтишича, полиция ходимлари Шоҳ Вали Кот туманида патрул назоратини ўтаётган пайтда бомбага учраган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Аммо полиция идораси бошлиғи ҳужум толиблар жангарилари томонидан амалга оширилганини айтмоқда. Сўнгги пайтларда жангарилар яхши қуролланмаган ва тайёргарликдан ўтмаган афғон полицияси ходимларига қарши ҳужумларни кучайтиргани айтилмоқда.