Ўзбекистонлик этник қирғизлар Бишкекда ўқийди

Қирғизистон Таълим вазирлиги комиссияси мамлакатдаги олий ўқув юртларида бепул ўқитиш учун ўзбекистонлик этник қирғизларни тест синовидан ўтказиш мақсадида 13-16 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб қайтди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб ўтган тест натижалари асосида 21 абитуриент ўқишга қабул қилиниши тавсия қилинган.