Россия ўз қўшинларини Грузия ҳудудидан чиқара бошлади

Бу ҳақда Россия бош штаби раҳбари ўринбосари Анатолий Ноговицин эълон қилди.

Бироқ Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шота Утиашвили Россия қўшинлари ҳануз Грузия ҳудудида қолаётганини маълум қилмоқда.

Курск шаҳрида чиқиш қилган Россия президенти Дмитрий Медведев эса ўз мамлакатига қилинган ҳар қандай хуруж жавобсиз қолмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Агар кимлардир жазоланмасдан бизнинг фуқароларимиз, аскарларимиз ёки тинчликпарвар кучларимизни ўлдириш мумкин, деб ҳисоблаётган бўлса, биз ҳеч қачон бунга йўл қўймаймиз. Кимда-ким бундай қилишга уринса, шунга яраша муносиб жавоб қайтарамиз. Бизда бунинг учун барча манбаалар, жумладан, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз етарлича. Агарда кимлардир шу пайтгача шундай ўйларга борган бўлса, бундан ҳозироқ воз кечиши лозим”,- деди Дмитрий Медведев.