Ўзбек врачлари қирғиз болаларини даволайди

Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар Ўшдаги “Бизнинг болалар” хайрия жамғармаси таклифига биноан ногирон болаларни даволаш учун Қирғизистонга келади.

Жамғарма муассиси Жавлон Мирзахўжаевнинг айтишича, Ўзбекистонда машҳур бўлган шифокор Алексей Назаров Ўш шаҳрига келиб, бир неча ногирон болани кўрикдан ўтказган.
“Улар ичидан ота-онасиз бешта ногирон бола танлаб олинди ва сентябрь ойида уларга етти кунлик даволаниш курслари тайин қилинди. Бундан ташқари, декабрь ойидаги Жаҳон ногиронлари кунидан бошлаб бир ой давомида Ўзбекистондан келган, мануал терапия бўйича иш олиб борувчи етти шифокор ногирон болаларни даволашга киришади,- деди Жавлон Мирзахўжаев.