Мадридда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Мадрид аэропортида йўловчи самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 40дан зиёд киши нобуд бўлди.

Фожеага самолётнинг учиш йўлагидан чиқиб кетиши сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, самолёт бортида 150дан ортиқ йўловчи бўлган. Улардан 40 нафари тан жароҳати олгани айтилмоқда. Ҳозир фожеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.