Москва БМТ ҳужжатини рад этди

Расмий Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг россиялик ҳарбийларни зудлик билан Грузия ҳудудидан олиб чиқишга қаратилган резолюцияси лойиҳасини рад этди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркиннинг таъкидича, резолюция лойиҳасига Франция воситачилигида Россия ва Грузия ўртасида эришилган ўзаро ўт очишни тўхтатишга оид шартнома талаблари ҳам киритилиши лозим.


АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Алехандро Волфф эса Россияни Грузияда инсон ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўймасликка чақирди.

“Биз Россия қўшинларидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни талаб қилиб, Россия ҳарбийлари зулмкорлиги борасидаги иддаолар юзасидан зудлик билан тергов ўтказишга чақирамиз. Айирмачи республика етакчиси Эдуард Кокойти ва бошқа расмийларнинг барча грузинларни Жанубий Осетиядан қувиб чиқариш борасида қилган баёнотларини жаҳон ҳамжамияти кескин қоралаши лозим”,- деди Алехандро Волфф.