Режа ҳужжатлаштирилди

АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларининг бир қисмини Польша ҳудудига жойлаштириш борасида бу давлат билан шартнома имзолади.

Шартнома Варшавада АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский учрашувидан сўнг имзоланди.

К.Райс шартнома НАТО, Польша ва АҚШга номақбул давлатлардан бўлаётган таҳдидларни бартараф этишга ёрдам беришини таъкидлади.

Эришилган келишувга кўра, АҚШ Польшада ракета уриб туширадиган 10 та ракета жойлаштиради, Чехия ҳудудига эса радар тизимини ўрнатади.

Расмий Москва АҚШнинг бу режасига кескин қаршилик қилиб келмоқда.