Буюк Британия бош вазири Афғонистонга сафар қилди

Даставвал Гордон Браун Ҳилманд вилоятида британиялик ҳарбийлар билан учрашди. Бу учрашув чоғида у британиялик ҳарбийлар Афғонистон қўшинлари малакасини оширишда салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

Шунингдек, Г.Браун ўз ҳукумати номидан Афғонистон ривожи учун қўшимча 120 миллион доллар ажратишга ваъда берди.

Гордон Браун Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан ҳам музокаралар ўтказди.