Рус қўшинлари Жанубий Осетияда қолади

Россия бош штаби раҳбари ўринбосари Анатолий Ноговицин Россия қўшинлари 22 августга қадар Жанубий Осетия атрофидаги буфер зонага қайтарилишини маълум қилди.

“Қўшинларни ортга қайтариш жараёни аллақачон бошлаб юборилган. 22 августга қадар қўшинларимиз Жанубий Осетиядаги тинчликпарвар кучларимиз масъул бўлган чегара ҳудудларига жойлаштирилади”,-деди Анатолий Ноговицин.

Жорий ой бошида расмий Тбилиси ўзининг айирмачи республикаси Жанубий Осетия устидан назоратни қайта ўрнатишга урингандан сўнг Россия бунга жавобан ўз қўшинларини Грузия ҳудудига киритган эди.