Худкуш камида 25 кишини ўлдирди

Ироқнинг Дажла вилоятида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда камида 25 киши нобуд бўлди.

Ироқ хавфсизлик кучларининг билдиришича, портлашда яна 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Дажла вилояти ҳукумат кучларига қарши кураш олиб бораётган жангариларнинг таянч пункти ҳисобланади. Сўнгги пайтда Ироқда кузатилаётган зўравонликлар айнан шу вилоят ҳиссасига тўғри келади.