Японнинг тақдири ҳамон номаълум

Афғонистонда жангарилар томонидан гаровга олинган Япония фуқароси тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Япония фуқароси полиция томонидан амалга оширилган амалиёт чоғида озод этилганини маълум қилган эди. Бироқ расмий Токио Япония фуқароси ҳануз жангарилар гаровида қолаётганини билдирди.

Шунингдек, жангарилар маҳаллий кўмак ташкилоти ходими ва унинг ҳайдовчисини гаровга олган эди. Бироқ бир неча соатдан кейин жангарилар афғонистонлик ҳайдовчини озод қилганди.