Кобул назорати афғон кучларига топширилди

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари Кобул назоратини ҳукумат қўшинларига топширди.

Кузатувчиларнинг таъкидича, Афғонистон қўшинларининг салоҳияти ошгани боис шундай қарор қабул қилинган.

Хабарларга кўра, ҳозир Афғонистон қуролли қўшинларида 60 мингга яқин аскар хизмат қилмоқда. Афғонистон полициясида эса 82 минг киши бор.